Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш
Коррупцияга муросасиз муносабат! Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

4.03.2019

Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз! Коррупцияга қарши кураш

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида божхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

1.03.2019

Бухорода коррупцияга қарши кураш мавзусидаги тадбирда божхона ходимларининг оила аъзолари иштирок қилди Коррупцияга қарши кураш

Порахўрликка қарши олиб борилаётган кескин кураш натижасида бугун жамиятимиз фуқароларининг онгу тафаккурида бу турдаги жиноятга қўл урмаслик ва унинг оқибатлари борасида муайян тасаввур шаклланиб улгурган. Аммо бу ҳали коррупциянинг кескин камайишига эришилди дегани эмас. Шунинг учун ҳам бу йўналишдаги профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш талаб этилади.

26.02.2019

“Учтўрғон” ва “Қўшкент” чегара божхона постларида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбирлар бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Коррупция давлат ва жамиятнинг тараққиётига таҳдид солувчи энг салбий иллатлардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда унга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу борада кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилинди.

26.02.2019

Коррупция муросасиз курашни талаб этади Коррупцияга қарши кураш

Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

26.02.2019

Коррупция-тараққиёт кушандаси Коррупцияга қарши кураш

Давлат божхона хизмати органлари томонидан алоҳида дастур асосида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

26.02.2019

Коррупция – тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур Коррупцияга қарши кураш

Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

20.02.2019

Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур Коррупцияга қарши кураш

Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида Тошкент давлат юридик университети ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

19.02.2019

Қаршида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.

18.02.2019

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг вазифамиз! Коррупцияга қарши кураш

Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

12.02.2019

Коррупция – тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлоднинг фаол иштироки зарурдир Коррупцияга қарши кураш

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлоднинг фаол иштироки зарурдир” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

9.02.2019

Коррупциянинг олдини олиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз Коррупцияга қарши кураш

Божхона органларида коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.

9.02.2019

Бухорода божхоначилар ёш авлод тарбиясида коррупция иллатига қарши курашга алоҳида аҳамият қаратишмоқда Коррупцияга қарши кураш

Коррупцияга жамият тараққиётининг кушандаси сифатида таъриф берилиб, унга қарши курашда ҳам бутун бир жамият, миллат бўлибгина курашиш мумкиндир.

8.02.2019

Тошкент вилояти божхона бошқармасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тарбиявий-профилактик тадбир ўтказилди.

8.02.2019

Бухорода божхона ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди Коррупцияга қарши кураш

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида порахўрлик иллатига қарши кураш мавзусида яна бир тадбир бўлиб ўтди.

8.02.2019

Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир Коррупцияга қарши кураш

Ҳозирги вақтда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.

4.02.2019

Коррупция ижтимоий хавфли қилмиш Коррупцияга қарши кураш

Коррупция – ҳар қандай давлатнинг, қолаверса жамиятнинг сиёсий, иқтисодий тараққиётига зарар етказувчи, демократик институтлар ва қонун устуворлигини заифлаштирувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи разил иллат саналади.

1.02.2019

Коррупциясиз ҳаёт! Коррупцияга қарши кураш

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди ҳамда ёшлар иттифоқининг Андижон шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини етказиш, содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳаракатларни барвақт олдини олиш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармасида чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

31.01.2019

Ёшлар – коррупцияга қарши! Коррупцияга қарши кураш

Бугунги кунда жамият ривожи, юрт тараққиётига таҳдид солувчи ижтимоий хавфли иллатлардан бири бу коррупциядир.

31.01.2019

Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди Коррупцияга қарши кураш

Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг