Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Божхонага оид янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар тадбиркорларга етказилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Божхона соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кенг тушунчалар бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасадди ходимлари “Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этишди.

4.03.2019

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш - бугунги давр талабидир Божхоначи - тадбиркор таянчи

Юртимизда тобора ривожланиб бораётган тадбиркорлик соҳасининг янада ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – бугун барча давлат ва жамоат ташкилотларининг устивор вазифаси этиб белгилаб қўйилган.

1.03.2019

Экспортнинг ортиши мамлакат фаровонлигига хизмат қилади Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шу боис давлатимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.

25.02.2019

Қашқадарёда тадбиркор томонидан яна 40 та қўшимча иш ўрни яратилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул бўлим бошлиқлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

22.02.2019

Ҳалол тадбиркор – давлат устуни Божхоначи - тадбиркор таянчи

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоятда фаолият кўрсатадиган барча сертификатлаш ва рухсатнома бериш органлари, савдо-саноат палатаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят Марказий банк ҳамда тижорат банклари, вилоят солиқ бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида экспортни рағбатлантириш ва импортни оптималлаштириш юзасидан кенг қамровли очиқ мулоқот ўтказилди.

20.02.2019

Тадбиркорга кўмак тараққиёт омили Божхоначи - тадбиркор таянчи

Фарғона вилояти “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ўтган йиллар давомида яхши натижалар билан экспорт операцияларини амалга ошириб келаётган, аммо сўнгги ойларда фаолиятлари сустлашган йирик корхона мутасадди раҳбарлари билан фаолиятларида учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этди.

18.02.2019

Жойларда экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, импортни оптималлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек миллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида мутасадди ташкилот ва давлат органлари томонидан ҳам бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

18.02.2019

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Андижон вилоятининг Асака туманида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

16.02.2019

Божхоначилар тадбиркорларга яқиндан кўмак беришмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокимиятида Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Пскент, Бўка, Оққўрғон туманларида фаолият олиб бораётган ТИФ қатнашчилари билан давлатимиз томонидан тадбиркорларга экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда яратилган шарт-шароитлар ҳамда амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

15.02.2019

Божхоначилар тадбиркорлар билан учрашувда экспортга оид масалаларни ҳал қилишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмини оширишдаги энг муҳим вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

15.02.2019

Тадбиркорлар божхона соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилинди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг қўшма фармойиши асосида ҳудудда ижтимоий-иқтисодий қонунлар ижроси аҳволи, инвесторлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли туманларида учрашувлар ташкил этилди.

14.02.2019

Тадбиркорлар билан мулоқот муаммолар ечимига йўл очади Божхоначи - тадбиркор таянчи

Дарҳақиқат, “Сайёр қабул” жойларда ўтказиладиган халқ билан мулоқотнинг қулай ва самарали усулига айланиб улгурди. Негаки, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий муҳити, инфратузилмаси, имконият ва ечимини кутаётган муаммолари мавжуд, аҳолини-қийнаб келаётган, эътибордан четда қолган мушкул масалаларни ўрганиб бартараф этиш давр талабидир.

13.02.2019

Экспортга амалий ёрдам кўрсатилмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кундаги божхона хизматининг тадбиркорларга берилаётган амалий ва ҳуқуқий кўмаги ҳамда божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар хусусида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказиб борилмоқда.

12.02.2019

Экспорт – барқарор иқтисодиёт гарови Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда мамлакатимизнинг экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бирига айланди. Шу боисдан ҳам экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бу борада тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

8.02.2019

Тадбиркорлар божхоначилар эътиборида! Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида, мутасадди ташкилот ва давлат органлари томонидан ҳам бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

5.02.2019

Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида қабул қилинаётган ҳар бир ҳуқуқий ҳужжат юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, иқтисодиётга инвестицияларни кенг жалб этишга қаратилмоқда.

4.02.2019

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан “Максам-Чирчиқ” АЖда навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан “Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамияти мажлислар залида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

2.02.2019

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли Божхоначи - тадбиркор таянчи

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ бошқармаси ва савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ўтказилди.

29.01.2019

Божхоначилар тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишишмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, уларга яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда мавжуд мурожаатлар ўз вақтида ечимини топмоқда.

29.01.2019

Самарқандда касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

26.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг