Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий-маърифий тадбирлар
Истиқлол бу – эркинлик, бу – тинчлик ва тотувлик демакдир! Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилди.

30.08.2018

Ватан фидоий фарзандларини унутмайди Маданий-маърифий тадбирлар

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Касаба уюшмаси - ҳарбийларга” акцияси доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

30.08.2018

Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига бағишлаб чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

30.08.2018

Мустақиллик шукронаси! Маданий-маърифий тадбирлар

Фарғона вилояти божхона бошқармасида Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

30.08.2018

Ҳарбий аскарлар пойтахтимиз аэропортида бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексидаги бошланғич ташкилоти томонидан Иттифоқнинг Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига экскурсияси уюштирилди.

28.08.2018

Болаларга қувонч улашиб... Маданий-маърифий тадбирлар

Халқимизга хос эзгу анъаналар ва олийжаноб фазилатлар Қурбон хайити арафасида янада яққол ва бор бўй басти билан намоён бўлади. Хусусан, муқаддас айём арафасида эътиборга муҳтож инсонларга меҳру оқибат кўрсатиш азалий одатлардан биридир.

22.08.2018

Самарқандда ёш божхоначилар хайрли ишга қўл урди Маданий-маърифий тадбирлар

Яхшилик ва хайру саховат айёми – Қурбон ҳайитида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам эзгу ишга қўл уришди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти аъзолари кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига янги ўқув йили олдидан ўқув қуроллари совға қилишди.

21.08.2018

Оила мустаҳкамлиги-давлат эътиборида Маданий-маърифий тадбирлар

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатмизнинг доимий диққат эътиборида турибди.

17.08.2018

Қашқадарёлик зиёратчилар ҳам Ҳаж зиёратига жўнаб кетишди Маданий-маърифий тадбирлар

Жорий йилда Қашқадарё вилоятидан 408 нафар юртдошларимиз муқаддас “Умра” зиёратини адо этиб қайтишган бўлса, 413 нафар юртдошларимиз муқаддас “Ҳаж” ибодатига кузатиб қўйилди.

13.08.2018

Навоийда бу йил 150 нафар юртдошимиз “Ҳаж”га боради Маданий-маърифий тадбирлар

Навоий шаҳридаги Ҳазрати Алишер Навоий масжидида 2018 йилги “Ҳаж” мавсумида зиёратга отланаётган юртдошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.

11.08.2018

Ёшлар – келажагимиз! Маданий-маърифий тадбирлар

Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча сохаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, жамиятда демократик принципларни мустахкамлашда ёшларнинг ўрни катта.

10.08.2018

Аёл бор экан – оила мустаҳкам Маданий-маърифий тадбирлар

Оила – чин маънода тарбия ўчоғи, жамият устунидир. Аёлларимиз эса, мана шу оиланинг бир бутунлигини таъминлашда мустаҳкам қўрғон вазифасини бажаришади.

10.08.2018

Навоийда божхоначилар учун бадиий кеча ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бадиий кеча бўлиб ўтди.

8.08.2018

Уюшмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида “Биз одам савдосига қаршимиз” ва “Ёшларни ноқонуний меҳнат миграциясидан асраш” мавзусида уюшмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

3.08.2018

Зиёратчиларга божхона қоидалари тушунтирилди Маданий-маърифий тадбирлар

Фарғона вилоятидаги Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Ҳаж ва Умра Ҳайъати томонидан “Ҳаж -2018” мавсумини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлашга бағишлаган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда комиссияси аъзолари, мутассади ташкилотлар вакиллари билан биргаликда божхона органлари ходимлари ҳамда муборак Ҳаж зиёратига борувчи юртдошларимиз иштирок этдилар.

28.07.2018

Хизматга янги қабул қилинган божхоначиларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон ёшлари энг бахтли ёшлар эканлигини бутун дунё тан олмоқда. Бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги ўйланаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

27.07.2018

Сурхондарёда божхона ходимларига махсус унвонлар топширилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ҳозирда такомиллашган, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган инфратузилмага эга бўлган божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган энг муҳим давлат бошқаруви институтларидан бирига айланди. Ташқи савдо айланмасини тартибга солишда иштирок этиш орқали божхона хизмати давлат хазинасини тўлдиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда, республика иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги алоқалари тизимига қўшилиши учун қулай шароит яратиб, ўз олдига қўйилган улкан ва масъулиятли вазифаларни муваффаққият билан амалга ошириб келмоқда.

25.07.2018

Эътибор марказида – ёшлар масалалари Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг 1-ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

19.07.2018

Оила тинчлиги - соғлом муҳит пойдевори Маданий-маърифий тадбирлар

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

11.07.2018

Божхона назоратининг техник воситалари кўргазмаси бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

1.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг