Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий-маърифий тадбирлар
Зиёратчилар муносиб кутиб олинмоқда. Урганч ва Намангандан мухбирларимиз хабар беради Маданий-маърифий тадбирлар

Куни кеча Урганч халқаро аэропортида “Жидда-Урганч” йўналиши бўйича ҳаж зиёратидан қайтган ҳамюртларимиз вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан муносиб кутиб олинди.

5.09.2018

Божхонага ишга қабул қилинган катта сержантлар ҳам қасамёд қабул қилишди Маданий-маърифий тадбирлар

Куни кеча Олий ҳарбий божхона институтига жорий йилда қабул қилинган тингловчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросими доирасида божхона органларига яқинда хизматга қабул қилинган бир гуруҳ ёш ходимлар – божхона хизмати катта сержантлари ҳам божхоначи ва ҳарбий қасамёдини қабул қилишди.

3.09.2018

Қасамёдга содиқ ўғлонлар! Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда мазкур олий таълим муассасасига қабул қилинган тингловчиларнинг “Ҳарбий ва божхоначи қасамёди”ни қабул қилиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда Парламент, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

3.09.2018

Ислом Каримов хотираси қалбларда абадий яшайди Маданий-маърифий тадбирлар

Кеча 2 сентябрь куни юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

3.09.2018

Қашқадарёда байрам тадбири бўлиб ўтди! Маданий-маърифий тадбирлар

Шу кунларда халқимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тантанали равишда кенг нишонламоқда.

3.09.2018

Бухорода ёш божхоначилар божхона фахрийларини йўқлашди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбек халқига азалдан байрам кунларида дўст-у биродарларни йўқлаш, муҳтожларга эса ёрдам қўлини узатиш,самимий бир дастурхон атрофида дуога қўл очиб, шу эл-у юрт тинчлигини тилаш кабилар анъанага айланиб улгурган.

3.09.2018

Мустақил Ўзбекистон асосчиси хотирасига юксак эҳтиром Маданий-маърифий тадбирлар

Бугун эрта тонгдан Самарқанд шаҳри Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат билдириш учун ошиқаётган юртдошларимиз билан гавжум. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ҳам юртимиз мустақиллигига тамал тошини қўйган, халқимизнинг фаровон ва эркин яшашлари учун замин яратган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

2.09.2018

Қалбларда истиқлол шукуҳи Маданий-маърифий тадбирлар

Мустақиллик байрами халқимизнинг ҳохиш-иродаси ва қадимий анъаналарини ўзида мужассам этган, аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган улуғ неъмат, озодлик нишонасидир. Бундан роппа-роса 27 йил муқаддам “Ўзбекистон Республикаси-мустақил, тенглар ичида тенг давлатдир” деб эълон қилинганлигини ўзгача ҳаяжон билан эслаймиз.

2.09.2018

Андижонда байрам шукуҳи! Маданий-маърифий тадбирлар

Юртимизнинг барча вилоятлари, ташкилотларида бўлгани каби Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

1.09.2018

Навоийда байрам тадбири бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Бундан 27 йил муқаддам мустақил давлат сифатида жаҳон саҳнида пайдо бўлган мустақил Ўзбекистон қисқа давр ичида стратегик мақсадлари аниқ, иқтисодий потенциали юқори, салоҳиятли ва тинчликпарварлик сиёсатини ёқловчи кучли давлат мақомига эришди.

31.08.2018

Мустақиллик - буюк ва бебаҳо неъмат Маданий-маърифий тадбирлар

1 сентябрь - Мустақиллик куни, мамлакатимиз истиқлолга эришган кундир. Ушбу кунда жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду-хуррамлик билан нишонланиб келади.

31.08.2018

Бухорода мустақиллик шодиёнаси Маданий-маърифий тадбирлар

Бухоро вилояти божхона бошқармасида Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, барчани юртимиз истиқлолга эришганига 27 йил тўлганлиги билан чин дилдан қутлади ва бу айёмга энг улуғ, энг азиз дея бежизга таъриф бермасликларини, Ватан сўзини нақадар мўтабарлигини таъкидлаб ўтди.

31.08.2018

Истиқлол энг аввало буюк келажакка ишонч демакдир Маданий-маърифий тадбирлар

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 27 йил тўлди.

31.08.2018

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

30.08.2018

Истиқлол бу – эркинлик, бу – тинчлик ва тотувлик демакдир! Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилди.

30.08.2018

Ватан фидоий фарзандларини унутмайди Маданий-маърифий тадбирлар

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Касаба уюшмаси - ҳарбийларга” акцияси доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

30.08.2018

Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига бағишлаб чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

30.08.2018

Мустақиллик шукронаси! Маданий-маърифий тадбирлар

Фарғона вилояти божхона бошқармасида Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

30.08.2018

Ҳарбий аскарлар пойтахтимиз аэропортида бўлишди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексидаги бошланғич ташкилоти томонидан Иттифоқнинг Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига экскурсияси уюштирилди.

28.08.2018

Болаларга қувонч улашиб... Маданий-маърифий тадбирлар

Халқимизга хос эзгу анъаналар ва олийжаноб фазилатлар Қурбон хайити арафасида янада яққол ва бор бўй басти билан намоён бўлади. Хусусан, муқаддас айём арафасида эътиборга муҳтож инсонларга меҳру оқибат кўрсатиш азалий одатлардан биридир.

22.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг