Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий-маърифий тадбирлар
Фахрийлар - ҳамиша ҳурмат ва эъзозда Маданий-маърифий тадбирлар

Ёш ходимларни тарбиялашда божхона органлари фахрийларининг ўрни катта. Негаки ёшлар кекса авлод кўрсатган жасорат ва қатъийликдан намуна олиб камол топади, уларнинг касбий маҳоратидан тажриба оширади.

29.01.2019

Ватан ҳимояси муқаддас бурч! Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва "14 январь – Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Навоий вилоятида ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди.

15.01.2019

Андижондаги Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парадда божхоначилар ҳам иштирок этишди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини вилоят миқёсида нишонлаш учун ҳар йилгидан фарқли равишда том маънода Андижон шаҳрини ҳарбийлар шаҳрига айлантирилди. Ўтказилган ҳарбий парадда вилоятнинг барча ташкилот ва муассасалари ходимлари ҳарбий кийимбошларда иштирок этдилар.

15.01.2019

Фарғонада ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни Фарғона вилоятида ҳам тантанали нишонланди.

15.01.2019

“Менинг Ватаним – менинг фахрим” мавзусида учрашув ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.

15.01.2019

Божхоначилар “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритишди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ёшлар Иттифоқи Навоий вилояти кенгашининг ташаббуси билан ҳарбийлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

15.01.2019

Хоразмда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди Маданий-маърифий тадбирлар

“14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги байрами Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам қизғин нишонланди. Байрамнинг асосий тантаналари вилоят мусиқали драма театрида ҳарбийлар, ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди.

15.01.2019

Қаршида ўқувчилар ўртасида “Менинг армиям - менинг фахрим” расмлар танлови ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар Қашқадарёда ҳам қизғин давом этмоқда.

13.01.2019

Ватанга садоқат –энг олий саодатдир! Маданий-маърифий тадбирлар

Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак. Зотан, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилолмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади.

13.01.2019

Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир! Маданий-маърифий тадбирлар

Бугунги тинч, хотиржам хаётимиз замирида Қуролли Кучларимизнинг беқиёс ҳиссаси ва ишончли ҳимояси мужассам. Шу боисдан ҳам шарафли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.

13.01.2019

Самарқандда “Менинг отам божхоначи” расмлар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган божхона ходимларининг фарзандлари ўртасида “Менинг отам божхоначи” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.

13.01.2019

Ватанпарварлик ойлиги доирасида қорақалпоғистонлик божхоначилар Савицкий музейида бўлишди. Нега? Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда.

13.01.2019

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Поп туманидаги мактаблардан бирида ҳарбийлар ва божхоначилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида барча ҳудудларимизда “Ватанпарварлик ойлиги” фаол тарзда бўлиб ўтмоқда.

13.01.2019

Буюк аждодларимизнинг жасорати - ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш таянчи мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ёшларни юртга муҳаббат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

12.01.2019

Қаршида божхона ходими “Йилнинг энг фаол бошланғич ташкилот етакчиси” номинациясида ғолиб деб топилди Маданий-маърифий тадбирлар

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

12.01.2019

Ватан ҳимояси энг олий шараф Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиш юзасидан барча ҳудудларимизда “Ватанпарварлик ойлиги” фаол тарзда бўлиб ўтмоқда.

12.01.2019

Божхона қўмитасида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги арафасида юртимизда ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

8.01.2019

Божхона фахрийларига эътибор ва эҳтиром кўрсатилди (ФОТОРЕПОРТАЖ) Маданий-маърифий тадбирлар

Эътибор ва эҳтиром! Халқимизга хос бўлган айни шу фазилатлар ҳар қандай байрам ва яхши кунларда бор бўй басти билан намоён бўлади.

30.12.2018

Янги йил шукуҳи (ФОТОРЕПОРТАЖ) Маданий-маърифий тадбирлар

Янги йил байрамини энг аввало шириндан шакар болажонларимиз орзиқиб кутишади. Давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандларига байрамона кайфият ва қувонч улашиш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

30.12.2018

Бор меҳримиз сенга, болажон! Маданий-маърифий тадбирлар

Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Янги йил арчаси-қувончлар дебочаси” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда божхона ходимларининг оила аъзолари ва фарзандлари шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимлари ва хизматни бажариш вақтида ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари иштирок этишди.

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг