Ҳар йили юртимизда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” кенг нишонланади. Жорий йил ҳам Қуролли Кучларимиз ташкил қилинганлигининг 29 йиллиги кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.
14.01.2021
Андижон вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусоб ақа ўтказилди.
14.01.2021
Ҳар бир инсон учун умри давомида ўзи туғилиб ўсган замин, комил инсон бўлиб равнақ топишига имкон берган маскан, оиласи ва яқинларини бир осмон остида бирлаштирган макон – Она Ватани ҳар нарсадан устундир. Унинг ҳар бир қарич ери-ю тупроғини кўз қорачиғидек асраш, унинг равнақига ҳисса қўшиш, давлатимизнинг янада гуллаб-яшнаб, фаровон бўлишига хизмат қилиш ҳар бир фарзанднинг беминнат бурчидир.
13.01.2021
Бугун пойтахтимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мен ғолиб” шиори остида оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.
10.01.2021
Овқатланишнинг ҳам ўзига хос тартиблари борки, ҳар ким унга ёши, саломатлик даражаси ва меҳнат қилиш туридан келиб чиқиб ёндашиши тавсия этилади.
31.12.2020
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида шахсий таркибни мунтазам спорт билан шуғулланишлари ва жисмонан соғлом бўлишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
31.12.2020
Аёл соғлом бўлса, келажак авлод соғломдир. Шу мақсадда, мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришган алоҳида эътибор қаратилмоқда.
21.12.2020
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмалар яратилган.
21.12.2020
Ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзини кечириши ва саломат бўлишида спортнинг ўрни беқиёс. Спорт нафақат жисмоний тайёргарлик ва чиниқиш, балки жамоалар ва уларнинг аъзолари орасида ўзаро жипслик ва бирдамликни, аҳилликни таъминловчи, иштирокчиларга маънавий ҳордиқ берувчи омил ҳисобланади.
21.12.2020
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан “Спорт – саломатлик куни” шиори остида тармоқ касаба уюшмалари Наманган шаҳар кенгашлари тизимидаги ходимлар ўртасида спортнинг ишлаб чиқариш гимнастикаси, стол тенниси, шахмат ва сузиш спорт турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди.
12.12.2020
Жорий йилнинг 30 октябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармони эълон қилинган эди.
9.12.2020
Хабарингиз бор, 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 28 йил тўлади. Байрам муносабати билан юртимизда турли хил спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
7.12.2020
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099 сонли Фармони билан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш бўйича жойларда тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
7.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
4.12.2020
Спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бориш инсон саломатлиги учун катта фойда экани барчамизга маълум. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса ёш ва ўрта қатлам вакилларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
21.11.2020
Спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бориш инсон саломатлиги учун катта фойда экани барчамизга маълум.
18.11.2020
Давлат рамзлари мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Улар халқимизнинг шон-шарафи, тарихи ва қадриятларини ўзида мужассам этиб, ҳар бир юртдошимизга ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Байроғимизга назар солганимизда руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.
16.11.2020
Соғ танда соғлом ақл! Бу ҳикматли сўзнинг нечоғлик тўғри айтилганига биз кўплаб гувоҳ бўлганмиз.
14.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Давлат божхона тизимида хизмат қилаётган божхона ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, уларнинг саломатлигини тиклаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар, Сирғали туманидаги хизмат уйи ҳудудида оммавий спорт тадбири ташкил этилди.
10.11.2020
“Бунёдкор” футбол академияси майдонларида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.
30.10.2020