Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги ўзгаришлар
Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида халқаро экспертлар иштирок этмоқда Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

13.11.2018

Қўнғиротда божхоначилар учун хизмат уйи бунёд этилади Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари ходимларини ҳам ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳам соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятини яратди.

12.11.2018

Замонавий божхона кадрларини тайёрлашнинг янги босқичи Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Дунё иқтисодиётининг глобаллашуви ва давлатлараро интеграциялашувнинг тезлашиши юз бераётган бугунги шиддатли замон миллий божхона органлари ходимлари олдига нафақат мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, балки ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш мақсадида унинг иштирокчиларига қулай шароитларни яратиш ва жараёнларни ҳуқуқий жиҳатдан самарали тартибга солиш каби муҳим вазифаларни юклайди.

5.11.2018

“Интеграциялашган тариф” – божхонага доир барча ахборотлар ягона манзилда! Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 16 октябрь куни “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 829-сон қарор қабул қилинди.

18.10.2018

Божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтиш тартиби янада такомиллашди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар айрим турдаги товарларни истисно қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги товарларни мамлакатимизга бож тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкинлиги белгиланган.

17.10.2018

Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб киришнинг даврийлиги ўзгарди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш мақсадида “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 828-сон қарори қабул қилинди.

17.10.2018

Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

9.10.2018

Ўзбекистон Републикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири маъқулланди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенаторлар дастлаб янги таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.

27.09.2018

Божхона тартиботлари янада соддалашади Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарор қабул қилинди.

27.09.2018

Ўзбекистонда ХЙТ конвенцияси низомларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир тартиб тасдиқланди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 17 август куни “Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 673-сон қарор қабул қилинди.

23.08.2018

Энди божхона органлари ҳам ўз байроғи ва фарқлаш белгисига эга бўлди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди. Шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам кучга кирди.

8.08.2018

Фуқароларга янги тартиб ҳақида тушунтиришлар берилди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Қарши-Керки” чегара божхона постида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ушбу божхона пости орқали ҳаракатланувчи фуқароларга тушунтирилди.

29.06.2018

Жисмоний шахслар томонидан айрим товарларни божхонадан олиб ўтиш нормалари тасдиқланди Қонунчиликдаги ўзгаришлар

2018 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарори қабул қилинди.

23.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг