Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона омбори раҳбарларига янги қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди
350
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бошқарма тасарруфидаги божхона омборлари мудирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 1028-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлаш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона омбори раҳбарларига янги қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди

Йиғилишда бошқарма бошлиғи О.Чориев сўзга чиқиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, эркин омбор, божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 1028-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш қатнашчиларига қисқача тушунтириш берди.

О.Чориев ўз сўзининг давомида, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни жорий йилнинг 19 мартидан кучга киришини, ушбу Низом божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилашини, лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланишини ҳамда мазкур Низомнинг 2-бобида кўрсатиб ўтилганидек лицензия талаблари ва шартларини ижросини тўлиқ таъминлаш тўғрисида бошқарма тассаруфидаги барча божхона омборлари мудирларига кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши кераклигини, кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланишини, божхона назорати остидаги товарларни ташувчи транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкинлигини, транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан олиб борувчи йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 километрдан ошмаслиги кераклигини, божхона омбори сифатида фойдаланилиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши кераклигини тушунтириб, қуйидагиларни истисно этиши лозимлиги:

-божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

-товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши кераклигини тушунтириб берди.

Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:

Божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган махсус белгиланган (тўсилган), ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги, оғир юкли транспортнинг манёвр қилиш имкониятини таъминлаши, божхона омбори иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши, ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» деган белги қўйилган бўлиши кераклиги, божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган, баландлиги

2 метрдан кам бўлмаган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши кераклиги, божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши кераклиги, божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши, 40 м² дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши, электр ёруғи билан жиҳозланиши, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши шартлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, бошқармага белгиланган истиқбол режа кўрсаткичларини сўзсиз бажариши лозимлигини, мавжуд захира омилларидан унумли фойдаланилишини, божхона тўловларини тўғри ҳисоблаш, имтиёзларни тўғри қўллаш, товарларни ТИФ ТН кодларини тўғри белгилаш, божхона омборларида узоқ муддатлардан бери сақланаётган товарларни қисқа муддатларда якуний божхона режимига расмийлаштирилиши лозимлиги юзасидан топшириқлар берди.

Тадбир якунида тадбиркорлар ўз фаолиятларида учраётган муаммолар ва таклифларни баён қилиб, бу бўйича соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар олишди.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг