Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Телевизорларни ноқонуний олиб кириш наф бермади
782
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида кўп миқдорда телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Телевизорларни ноқонуний олиб кириш наф бермади

Фарғона тумани ҳудудидаги хонадонлардан бирида ноқонуний товарларни сақлаш ва уларни бозорларга етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди. Фуқаро Х.Қ.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганида хонадонда жами 11 миллион сўмлик 11 дона хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирув ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар ноқонуний сақланаётгани маълум бўлди. Ушбу телевизорлар давлатимиз ҳудудига қандай кириб келаётгани, кимлар ушбу товар моддий бойликларини олиб кириш билан шуғулланаётганини аниқлаш мақсадида Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, шубҳали кўринган “Каптива” автомашинаси божхоначилар томонидан тўхтатилди ҳамда кўздан кечирилди. 1992 йилда Фарғона туманида туғилган Қ.Ибрагимов бошқарувида бўлган “Каптива” автомашинасининг салонида жами 30 та умумий қиймати қарийб 44 миллион сўмлик телевизорлар ортиб олинганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг тадбир яна давом эттирилиб Марғилон шаҳридаги хонадонлардан бирида ноқонуний товарларни сақлаш билан шуғулланиб келаётган “яма” борлиги аниқланди. Ушбу хонадон кўздан кечирилганида 69 миллион 300 минг сўмлик 66 дона телевизорлар ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг