Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар яширин тарзда кириб келаётган портловчи моддани фош этишди
278
Бугун дунёда юзага келаётган геосиёсий вазият, хавф ва таҳдидлар божхона ходимларидан юқори касбий ва жисмоний тайёргарликка эга бўлиш билан бирга, доимий шайлик ва ҳушёрликни хам талаб этади. Зероки, Ватан – остонадан бошланади!
Божхоначилар яширин тарзда кириб келаётган портловчи моддани фош этишди

Бу борада, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий чора-тадбирлар амалга оширилиб контрабанда ашёлари ва ноқонуний товарларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишини олди олинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йул чегара божхона пости ходимлари томонидан чегарадош давлатдан мамлакатимизга тунда кириб келган юк поезди таркибидаги вагонлардан бирининг кўз илғамас, хуфия жойига беркитилган  қизғиш рангли, “Тротиловая шашка вес   200 гр” номли портловчи модда ва унинг 1 дона детонатори борлиги аниқланиб, тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги  ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг