Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилла “операцияси” фош этилди
320
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган 65 граммгача бўлган оғирликдаги заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин.
Тилла “операцияси” фош этилди

Бироқ ушбу тартибга риоя қилмасдан қинғир ишга қўл урмоқчи бўлган шахслар “Тошкент Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ўз вақтида фош  қилинмоқда.

Хусусан, пойтахтимиз халқаро аэропортига қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро М.Э. «яшил» йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шу сабаб унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг сумкасидаги кийимлари ичига божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган 184 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари  яширилганлиги аниқланди.

Экспертлар мазкур металларни тилла эканлигини тасдиқлаб, умумий баҳосини салкам 8,5 миллион  сўмга тенг эканлигини маълум қилишди.

Шунингдек, яна бир уддабурон фуқаро Р.К.нинг пухта ўйланган режасини “Тошкент” халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари Авиация хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда  ўз вақтида бартараф қилишди. Яъни аэропортнинг умумий учиб кетиш залидаги «яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаро Р.К.га тегишли бўлган қизил рангли қўл сумкаси текширилганда, унда умумий оғирлиги 327 гр. бўлган, сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва 1913 йилда зарб этилган тилла тангалар борлиги аниқланган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра фуқаро Р.Кга тегишли бўлган ноқонуний буюмларнинг умумий нархи  65,5 миллион сўмга тенг эканлиги маълум қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг