Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар 141,5 млн. сўмлик товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйишди
405
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Наманганда божхоначилар 141,5 млн. сўмлик товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Янгиқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда фуқаро А.З. бошқарувидаги “Лабо” русумли автомашина ҳудудида  тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада муқаддам қўшни давлатдан олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 88,5 миллион сўмлик ёндиргич (зажигалка), электор ҳисоблагич, газ ҳисоблагич, ва қўлқоплар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида айнан шу ҳудудда фуқаро О.О. бошқарувида яна бир “Лабо” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унда қиймати 53 миллион сўмлик 24 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

12.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг