Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи божхона ходимларининг ҳушёрлиги ва шайлигини кўздан кечирди
693
Чегара-божхона постларида хизмат қилаётган давлат божхона хизмати органлари ходимларидан юқори касбий ва жисмоний тайёргарлик талаб этилади.
Сурхондарёда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи божхона ходимларининг ҳушёрлиги ва шайлигини кўздан кечирди

Бу натижага эришишда эса постлардаги соғлом маънавий-ахлоқий муҳитнинг, ходимлардаги  билим, маънавий савия ва интеллектуал салоҳиятни юксалтиришнинг аҳамияти катта.

Чунки, айни шу жиҳатлар эвазига божхона ходимлари қалбида Ватан тақдири ва келажаги учун дахлдорлик, масъулият, садоқат ва ватанпарварлик ҳиссини янада ошириш мумкин.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов вилоятда жойлашган ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида бўлиб, бу ерда хизматнинг олиб борилиши, божхона назорати шаклларининг тўғри қўлланилиши ва хизмат итларининг шайлигини кўздан кечирди.

Ватан ҳимоячилари куни арафасида божхона ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатлар жонли ва самимий руҳда кечди. Байрам муносабати билан шахсий таркибни қутлар экан, бошқарма бошлиғи “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да давлат божхона хизмати органлари зиммасидаги масъулият ва вазифалар яна бир неча карра ортишини қайд қилди.

Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар бир давлат хизматчиси ўз лавозимига муносиблигини ҳар куни исботлаши шартлиги таъкидланди.

 

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг