Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Поп туманидаги мактаблардан бирида ҳарбийлар ва божхоначилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди
499
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида барча ҳудудларимизда “Ватанпарварлик ойлиги” фаол тарзда бўлиб ўтмоқда.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Поп туманидаги мактаблардан бирида ҳарбийлар ва божхоначилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган вилоят Кенгаши ҳамда бир қатор давлат идоралари иштирокида Поп туманида жойлашган 25-сонли ўрта таълим мактабида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан божхона ходимлари ўқувчиларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш билан бир қаторда улар орасида божхона ишини тарғиб қилишга қаратилган фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувдан кўзланган мақсадлардан яна бири ўқувчиларни ватанпарварлик ва китобхонликка даъват қилишга қаратилган бўлиб, Ватанни асраш учун билакдаги кучнинг ўзи етарли эмаслиги, балки кучли билим ҳам талаб этилиши таъкидланди.

Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар ҳамда мутасадди ташкилот ходимларига Поп туман хокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг