Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарварлик ойлиги доирасида қорақалпоғистонлик божхоначилар Савицкий музейида бўлишди. Нега?
424
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида қорақалпоғистонлик божхоначилар Савицкий музейида бўлишди. Нега?

Жумладан, яқинда бир гуруҳ ёш божхоначилар Нукус шаҳридаги ўз фондида 85 мингдан ортиқ экспонатларни жамлаган И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейига экскурсия уюштиришди. Нафақат пойтахт шаҳарнинг, балки бутун Қорақалпоғистоннинг ташриф қоғозига айланган мазкур музейнинг божхоначилар фаолиятига қандай даҳли бор дейишингиз мумкин.

Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон божхоначилари халқимизнинг ноёб тарихий ва маданий бойликларини асраш, хусусан уларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйиш борасида амалга оширган чора-тадбирлари натижасида 1300 дан ортиқ тарихий буюмларни тўхтатиб қолишди ва улар айни шу музейга тақдим қилинган.

Экскурсия давомида ёш божхоначиларга ҳам халқимизнинг ноёб ва тарихий меросини асраш божхона ходимларининг бурчи эканлиги шу тариқа уқтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг