Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда “Менинг отам божхоначи” расмлар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
129
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган божхона ходимларининг фарзандлари ўртасида “Менинг отам божхоначи” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.
Самарқандда “Менинг отам божхоначи” расмлар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Ёш-авлодни баркамол, комил инсон қилиб тарбиялаш, уларни Она Ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишларига кўмаклашиш ҳамда тинчликни қадрига етиб, келажакда ҳарбийлик касбига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил қилинган мазкур танловда умумуй ўрта таълим мактабларининг  1-8 синфларила ўқиётган ўқувчилар фаол иштирок этишди.

Ёш ҳаваскор мусаввирлар томонидан чизилган суратларга тикилар экансиз, мавзуларнинг ранг-баранглиги киши диққатини тортади.

Юрт чегараси, Ватанимиз рамзлари, божхона иншоотлари, хизмат ити билан ҳамроҳ кинолог, божхона ходими қиёфаси акс этган суратларда болаларга хос самимиятни илғайсиз.

Танлов якунида ғолиблар комиссия аъзолари томонидан беш баллик баҳолаш тизими орқали аниқланди. Энг муҳими ғолибларни тақдирлашда ҳам ноанъанавий усул қўлланилди.Яъни, танлов ғолибларини тақдирлаш учун божхона ходимларининг ўзлари ушбу ўқувчилар таълим олаётган мактабларга боришди.  

Ғолиб ўқувчиларга синфдошлари ва устозлари даврасида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди. Шу билан бирга ана шундай иқтидорли ўқувчи-ёшларни тарбиялаётган мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига бошқарманинг “Ташаккурнома”си тақдим қилинди.

Табиийки, хизмат кийим-бошида божхона ходимларини кўрган ўқувчилар дарров уларни қуршаб олишди. Учрашувлар давомида божхоначилар мактаб ўқувчиларига юртимиз тинчлигининг қадрига етиш, унга муносиб фарзанд бўлиб хизмат қилиш, аъло баҳоларга ўқиб, устозларни сабоқларини ўзлаштириб олиш, катталарни ҳурмат қилиш ҳамда божхона ходимининг хизмат вазифалари тўғрисида сўз юритишди.

Бир сўз билан айтганда божхоначилар билан бирга мактабларга ҳам байрам кайфияти кириб борди. Байрам тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг