Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхоначилар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди
298
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида турли байрам ва саналар муносабати билан спрот мусобақаларини ташкил қилиш хайрли анъанага айланган.
Қорақалпоғистонда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхоначилар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди

“14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бу гал ҳам бошқармада Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда шахсий таркиб ва эркин ёлланган ходимлар ўртасида навбатдаги спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Мусобақаларда эркаклар спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашган бўлса, аёллар бадминтонда ўз кучларини синашди.

Қизғин ва муросасиз кечган ўйинлар шу куни ходимлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни яна бир карра мустаҳкамлади дейишимиз мумкин.

Мусобақа якунида ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг