Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди
625
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни Самарқанд вилоятида кенг нишонланди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тадбир Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, Марказий Ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, божхона ходимлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.

Байрам тадбирлари давом этиб, вилоят божхоначилари Самарқанд шаҳридаги 15-сон МТМ масканига ҳам ташриф буюрдилар. Тадбирда болажонлар божхона ходимларига шеър ва куйлар айтишиб, байрам билан муборакбод этишди.

 

14.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг