Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий кинология марказида тадбир ўтказилди
653
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимизда давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 2-мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказига ташриф буюришди.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий кинология марказида тадбир ўтказилди

Мазкур тадбирда ўқувчиларга мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кинология соҳасини роли унинг аҳамияти ҳамда Марказ фаолияти, соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқув қурол-аслаҳалар, портловчи моддалар намуналарининг намойиши, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Тадбир қатнашчилари ўзларига керакли китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди. 

Тадбирда Марказ директори А.Турсунов сўзга чиқиб, ўқувчиларига  ўз билими, ташаббускорлиги ва фидойи меҳнати билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлишлари лозимлигини таъкидлади. Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Зеро, айни шундай тадбирлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва туғилиб ўсган юртга муҳаббат туйғулари юксалишида алоҳида аҳамият касб этади.

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг