Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди
652
“14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги байрами Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам қизғин нишонланди. Байрамнинг асосий тантаналари вилоят мусиқали драма театрида ҳарбийлар, ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди.

Мухтарам Президентимиз Фармонига кўра давлатимизнинг мудофaа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун мукофотланган бир гуруҳ давлат ва ҳарбий хизматчиларга давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шу қаторда божхоначилар ҳам вилоят хокимлигининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Жумладан, вилоятда чет эл инвестицияларини жалб этишдаги фаоллиги, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига яратилаётган кенг имкониятларни ўз вақтида етказиш борасидаги муносиб хизматлари учун бошқарманинг Ташки савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими бошлиғи Мансур Ражапов ҳамда “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Шерзод Джанибековлар шулар жумласидандир.

Ушбу кун эрталаб ҳарбийлар, ҳуқуқ тартибот идоралари қатори бошқарма шахсий таркиби ҳам Урганч шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. Урганч шаҳрининг марказий кўчасидан ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникалар тантанали марш билан ўтишди.

Шундан сўнг бошқарманинг мажлислар залида байрам муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бошқарма бошлиғи Кабилжон Рахманов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклар экан, мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан бир қаторда давлат божхона хизмати органлари ҳам давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, четдан қурол-яроғ, ўқ-дори ва наркотик моддаларнинг ҳамда республика мустақиллигига таҳдид солувчи турли экстремистик адабиётлар ва материалларни кириб келишини олдини олиш, шунингдек, ички бозорни муҳофаза қилиш, давлат хазинасини тўлдириш каби муҳим вазифаларни шараф билан елкама-елка туриб бажариб келаётганлиги таъкидланди.

Она юртимиздаги тинчлик, барқарорлик ва мамлакатимиз хавфсизлиги, осойишталигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг