Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Менинг Ватаним – менинг фахрим” мавзусида учрашув ўтказилди
262
Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.
“Менинг Ватаним – менинг фахрим” мавзусида учрашув ўтказилди

Ҳар йили ватан ҳимоячилари байрамида бир бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар балки юртимизда фаолият олиб бораётган барча касб эгалари бир бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганларида юрагимиз ёришиб кетади.

Дарҳақиқат, Ватан ҳимояси олий бурч. Ҳар бир инсоннинг Ватанга бўлган муҳаббати она сути, она алласи, ота-она, оила меҳри билан унинг вужудига сингиб боради. Ватан тупроғидаги оддий хас ҳам, оддий тош ҳам муқаддасдир. Шунинг учун ҳам, аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этиб, қаерда бўлсаларда Ватан ёди билан нафас олганлар. Ватанга муҳаббат ҳар бир инсоннинг ўз ота-онасига, эл-юртига муҳаббатида ифодаланади. Ватан ягона эканлиги уни пок сақлаш, бойликларини асраб-авайлаш ҳар кишида  она халқига садоқат, аждодлар меросига ҳурмат, келажак олдида масъуллик туйғуларини шакллантиради. Шундай экан, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она Ватанимизга содиқ, фидойи этиб камол топтириш барчамиз учун муҳим вазифалардан биридир. Худди шу руҳда  бўлган ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар  юртимизнинг кўпгина таълим муассасаларида ёшлар билан ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни-кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ташаббуси билан Жарқўрғон спорт коллежида ҳам “Менинг Ватаним-менинг фахрим” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар, ҳар қайси давлатни чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарурлигини таъкидлашиб, ёшларимизни аждодлардан бизга мерос бўлиб келаётган эзгу фазилатлар ҳисобланмиш мардлик, матонат, жасорат руҳида тарбиялаш ниҳоятда аҳамиятли эканини эътироф этишди. Шунингдек, бугунги тинч хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинаётгани,  мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкларга кўтарсак арзиши ҳамда ушбу байрамни нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдириши айтиб ўтилди. Шунингдек, тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган саҳна кўринишлари, ватан мадҳи тараннум этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби байрам тадбирлари ёшларни ватанга муҳаббат истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши миллий армиямиз сафларида ўз бурчларини ўташ иштиёқини янада кучайтириши шубҳасиздир.

 

 

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг