Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди
631
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни Фарғона вилоятида ҳам тантанали нишонланди.
Фарғонада ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди

 Тадбирни вилоят хокими Ш.Ғаниев очиб бериб, барча ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда  Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

   Ўзбекистонлик ўғлонларнинг жасоратлари ўсиб келаётган ёш авлодлар учун чинакам намуна сифатида тадбирда қатнашаётган томошабинларга намоён этилди. Ушбу тадбирда, Фарғона вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов бошчилигида божхона ходимлари хам иштирок этишиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали равишда гуллар қўйишди.

Тадбирга Фарғона ҳарбий гарнизони ҳарбий оркестлари томонидан намойиш этилган концерт дастури файз бағишлади.

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг