Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижондаги Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парадда божхоначилар ҳам иштирок этишди
442
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини вилоят миқёсида нишонлаш учун ҳар йилгидан фарқли равишда том маънода Андижон шаҳрини ҳарбийлар шаҳрига айлантирилди. Ўтказилган ҳарбий парадда вилоятнинг барча ташкилот ва муассасалари ходимлари ҳарбий кийимбошларда иштирок этдилар.
Андижондаги Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парадда божхоначилар ҳам иштирок этишди

Эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари хотира хиёбонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига гулдасталар қўйдилар. Унда Андижон вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам муносиб иштирок этишди.

Байрам тантаналари вилоятнинг марказий Заҳириддин Мухаммад Бобур номидаги майдон узра бошланди. 8 минг иштирокчи ва 36 минг томошабин қарийб ўн беш километр масофа босиб ўтишди. Қўлларида юрт байроғи билан ҳарбий параднинг чиқишларини томоша қилган юртдошларимиз кўнглида чексиз қувонч билан том маънодаги халқ сайлида иштирок этди.

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг