Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимояси муқаддас бурч!
151
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва "14 январь – Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Навоий вилоятида ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди.
Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

Даставвал, вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий қисмлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбирда вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам муносиб иштирок этиб, ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Куннинг иккинчи ярмида, муҳташам “Фарҳод” маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда бир қатор ҳарбийлар ватан, эл-юрт олдидаги мардонавор  хизматлари учун муносиб тақдирланган бўлсалар, ҳарбий оркестр ижросидаги ватанпарварлик руҳидаги қувноқ куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Байрам тадбирлари божхона бошқармасида ҳам ташкил этилиб, унда бошқарма бошлиғи Б.Қутлимуратов барча ходимларни ушбу қутлуғ айём – Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор самимий муборакбод этди. Тадбирда ўз ишини сидқидилдан бажариб, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни шараф билан адо этиб келаётган бир қатор ходимлар бошқарманинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Бизнинг тинч ва осойишта ватанимизга ана шундай байрамлар ярашади. Ватанимиз тинчлигига кўз тегмасин. 

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг