Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада божхоначилар хорижий инвесторларга яқиндан кўмак беришмоқда
475
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, бугунги кунда божхона органлари томонидан республикамизда хорижий инвесторларнинг фаолият олиб боришларида яратилган имтиёзлар тўғрисида зарур тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Фарғонада божхоначилар хорижий инвесторларга яқиндан кўмак беришмоқда

Хусусан, жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона вилояти божхона бошқармасида Корея ва Хитой давлатларининг инвесторлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Корея давлатининг “Gnt Global N Technology” компанияси вакиллари Ким Жун Сик, Жу Ёнг Чул, Би Вон Жи ҳамда Хитой давлатининг “Suzhou Hengxing Import Export Trade CO. LTD” компанияси директор менежери Майкл Ли ўзларининг янги инновацион технологияларини намойиш этди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган янги лойиҳа – қандли диабетни тез фурсатда аниқлаб берувчи аппарат ва тузли сувда ишловчи ёритиш ускуналари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Вилоят божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга божхона тўловларидан берилаётган имтиёз ва преференциялар, божхона тўловлари тўғрисида инвесторларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, инвесторларга лойиҳаларни амалга оширишда божхона органлари томонидан доимий амалий ёрдам кўрсатилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг