Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритишди
401
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойиши асосида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳарбий олий ўқув юртларида маънавий-маърифий, оммавий-маданий ва ижтимоий тадбир ўтказилмоқда.
Божхона институти курсантлари “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритишди

Мазкур “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ошириб бориш, дунёқарашларини кенгайтириш, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ушбу интеллектуал ўйинда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг жамоалари, шунингдек, барча таълим муассасалари курсант-тингловчиларидан таркиб топган терма жамоалар иштирок этдилар.

Заковат интеллектуал ўйини 2 босқичдан иборат шаклда ўтказилди ва ҳар бир босқичда тарих, мантиқ, бадиий адабиёт ҳамда Амир Темур тузукларига оид жами 24 та саволлар ўйналди.

1-босқич натижасига кўра Божхона институти ҳамда ИИВ Академияси жамоалари 12 та саволдан 9 та саволга тўғри жавоб бериб, бошқа жамолардан устунлигини кўрсатишди. Божхона институти курсантлардан ташкил топган “Интеллект” жамоаси 2-босқич якунларига кўра 7 та саволга тўғри жавоб бериб, институт курсантларининг билим савияси юқорилигини кўрсатишди.

Мазкур тадбир натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг “Триумф” жамоаси 1-ўринни, Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг “Интеллект” жамоаси 2-ўринни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясининг “Темур ворислари” жамоаси эса 3-ўринни эгаллаб, “Заковат” интеллектуал ўйинининг ғолибларига айландилар.

 

 

16.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг