Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни яшириш наф бермади
1016
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари уяли алоқа телефонларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатига чек қўйишди.
Уяли телефонларни яшириш наф бермади

“Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро В.Ч. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юк сумкаларида божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 24 дона уяли телефон ва 42 дона компьютер эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ушбу товар моддий бойликларининг умумий қиймати қарийб 21 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг