Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Замонавий божхона терминаллари энг илғор технологиялар билан жиҳозланади
417
Давлат божхона қўмитасида “Astrophysics” бренди остида машҳур бўлган замонавий сканер ускуналарини етказиб беришга ихтисослашган АҚШнинг “Witt Security Solutions” компаниясираҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Замонавий божхона терминаллари энг илғор технологиялар билан жиҳозланади

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ, 2019-2021 йилларда «Яллама» ва «С. Нажимов» (Тошкент вилояти), «Дўстлик» (Андижон вилояти), «Олот» (Бухоро вилояти) «Даут-ота» (Қорақалпоғистон Республикаси), «Маданият» (Андижон вилояти), «Ўзбекистон» (Фарғона вилояти), «Ғишткўприк» ва «Ойбек» (Тошкент вилояти) чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминаллари қуриш режалаштирилган.

Шу сабабли учрашувда мазкур компания вакиллари божхона терминалларини жиҳозлаш мақсадида ўзларининг энг илғор маҳсулотларини таклиф этишди.

Учрашувда республикамизда қуриладиган божхона терминалларини назорат ва хавфсизлик соҳасидаги илғор технологиялар, хусусан катта ҳажмли сканер қурилмалари билан жиҳозлашда АҚШ тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

Жумладан, «Witt Security Solutions” ва“Astrophysics” компанияларининг бу борадаги тажрибаси ва маҳсулотлари ҳақида кўргазмали тақдимотлар бўлиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар кўтарилган масалалар ва ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларни ҳар томонлама ўрганиб чиқишларини билдиришди.

16.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг