Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида замонавий инспекцион кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди
272
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан товарлар, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб ўтилишини олдини олиш, божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситалари ва юкларнинг самарали божхона кўригини таъминлаш, божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш мақсадида чегара божхона постларини энг замонавий катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш божхона органларининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.
“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида замонавий инспекцион кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди

Ушбу вазифани бажаришда Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан қўшилган хиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон учун асосий ҳамкор давлат бўлган ва хозирда хам шундай ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлигимиз кўп асрлик тарихга эга бўлиб, Буюк ипак йўли даврига бориб тақалади.

Халқларимиз ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган яқин муносабатларнинг замири ҳозирги кунда ҳам сермаҳсул ҳамкорликнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Реслубликаси божхона органларининг техник салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида кўрсатилган энг кўп миқдордаги техник кўмак Хитой Халқ Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига, Хитой Халқ Республикаси "NUCTECH COMPANY LIMITED" компанияси ҳамкорлигида ўрнатилган қиймати  36,8 миллиард сўмлик, инспекцион - кўрик мажмуаси Хитой Халқ Республикасининг гранти доирасида тақдим этилиши режалаштирилган 5 та катта ҳажмдаги сканер қурилмаларидан иккинчисидир.

Мазкур инспекцион - кўрик мажмуасини фойдаланишга топшириш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Муталибжон Салиев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов, "NUCTECH COMPANY LIMITED" компанияси сервис маркази бошлиғи Занг Чуншоу, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққанлар, тақдим этилган ушбу техник воситалар албатта божхона назорати самарадорлигини оширишга, божхона кўригини енгиллаштиришга ҳамда назорат тадбирларини амалга ошириш учун сарфланадиган вақтни қисқартиришга катта ҳисса қўшишини, келажакда шундай техник воситалар билан транспорт оқими катта бўлган барча асосий божхона постларини таъминлашда ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам давом этишини таъкидлашди.

17.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг