Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда инвестицион дастурлар ўрганилди
408
Мамлакат барқарор иқтисодиётининг муҳим омилларидан бири инвестициядир. Бунда айниқса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг аҳамияти юқори.
Навоийда инвестицион дастурлар ўрганилди

Зеро, Мухтарам Президентимизнинг мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаб Парламентга қилган Мурожаатномасида “Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юрагидир.” дея таъкидланганликлари ва 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам ушбу соҳанинг иқтисодиётимиз учун нақадар муҳим эканлигини англатади.

Шу муносабат билан мамлакатимизга, хусусан Навоий вилоятига инвестицияларни фаол жалб этиш, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестиция дастурларини амалга оширишда вужудга келаётган муаммоли вазиятлар ечимида амалий ёрдам бериш мақсадида, ДБҚ Раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир қатор хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилди.

Хусусан, “HK SEMENT” қўшма корхонаси билан ҳаммкорликда умумий қиймати 90,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент заводи қуриш лойиҳаси, “Империум инвест” қўшма корхонаси билан ҳамкорликда 3,6 млн. АҚШ долларига тенг кафел ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Натуралгранит” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,1 млн. АҚШ долларига тенг гранит ишлаб чиқариш лойиҳалари билан бевосита танишилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида, 2019-2020 йилларда умумий қиймати 501,8 млн. АҚШ долларига тенг янги 14 та лойиҳани амалга ошириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан келишувга эришилди. Шунингдек, ҳар бир инвестицион лойиҳа бўйича “Йўл хариталари”, лойиҳа паспортлари ишлаб чиқилиб, барча инвестицион дастурлар бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Албатта бу каби учрашувлар юртимизга хорижий инвестицияларни жалб қилишда ўзининг ижобий самарасини беришига шубҳа йўқ.

 

19.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг