Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди
1059
Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратининг бошқармалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Унда марказий аппарат ходимларидан ташкил топган 8 та жамоа иштирок этди.

Мусобақа финалида “Инновация-Моб” ва “Тўлов-молия” жамоалари ўзаро куч синашишди. Шиддатли кечган бахсда 1-2 ҳисобида “Тўлов-молия” жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.

– Бугунги эришилган ғалаба илк бора нишонланаётган  ва яқинлашиб келаётган “26-январ божхоначилар куни” арафасида муносиб совға бўлди – дейди, "Тўлов-молия” жамоаси ўйинчиси Пардаев Илҳом. – Ўтган 5 босқич давомида машаққатли ўйинлар бўлди. Рақибларимиз ҳам кучли ўйин кўрсатишди. Лекин ғолиблик шоҳсупаси битта ва у энг кучлиларга насиб қилди.

Ҳақиқаттан ҳам, мамлакатимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти томонидан республикамиз божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Божхоначилар учун божхона органлари ва хизмат уйлари ҳудудларида минифутбол, баскетбол майдонлари бунёд этилиб, спорт заллари янги замонавий тренажёрлар билан жиҳозланмоқда  

– Ташкилотчи сифатида шуни айтишим мумкинки, бу ўйинда ғалаба муҳим эмас, балки дўстона муносабатлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш асосий мақсадимиз, – дейди, Ҳарбий сафарбарлик ва жанговар тайёргарлик бўлими ходими Абдурашид Бурхониддинов. – Спорт бу соғлом ҳаёт асоси ҳисобланади. Бу айниқса божхоначилар учун муҳим. Спортнинг фақат футбол тури билан чегараланиб қолиш ниятимиз йўқ, насиб қилса спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил қилиш мақсадимиз бор.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарлигини синовдан ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро хамжиҳатликни таьминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади. Соғлик ва ҳамжиҳатлик бор жойда унумдорлик, ишга бўлган шижоат ҳам баланд бўлади!

 

21.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг