Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Танқидий таҳлил фаолиятимизнинг кундалик қоидаси бўлиши керак: Сирдарё вилояти божхонасида мурожаатлар таҳлили
168
Бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мурожаатлар билан ишлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатлар бўйича масалани жойнинг ўзида ҳал қилинишига эътибор кучайтирилган.
Танқидий таҳлил фаолиятимизнинг кундалик қоидаси бўлиши керак: Сирдарё вилояти божхонасида мурожаатлар таҳлили

Ҳисоботларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда 2018 йил давомида бошқармада жами 40 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, шундан 31 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг интернетдаги виртуал қабулхонаси орқали, 4 таси ДБҚнинг “Ишонч телефони” дастури орқали келиб тушган мурожаатлардир.

Шунингдек, ўтган йил давомида бошқармага фуқаролар ва тадбиркорлардан 217 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган.

Таҳлилларга кўра, келиб тушган оғзаки мурожаатларнинг аксарият қисмини (72 фоизини) божхона назорати ва расмийлаштируви билан боғлиқ масалалар ташкил этганлиги инобатга олиниб,  божхона назорати ва расмийлаштируви, умуман олганда божхона соҳасига оид барча меъёрий ҳужжатлар талабларини аҳоли, тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва чегара божхона постлари орқали ҳаракатланувчи йўловчиларга янада кенгроқ тушунтириш, тарғиб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабул қилиш жадвали асосида 2018 йил давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабул учрашувлари ташкил қилиниб, аҳолини қизиқтирган саволларга атрофлича тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, аҳоли ва тадбиркорларни божхонага оид қандай масалалар қийнаётганлигини аниқлаб, кучларимизни айнан шу муаммоларни бартараф этишга қаратишимиз, бу борада халқ билан, тадбиркорлик субъектлари билан ҳамнафас, доимий мулоқотда бўлишимиз ижобий натижалар бериши керак, албатта.

Шу нуқтаи назардан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ушбу йўналишдаги ишлар тизимли давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи
масъул ходими С.Эшбеков

22.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг