Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бекобод” темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
432
Сўнгги икки йилда республикамизда ташқи савдо айланмаси янада кенгайиб, халқаро юк ташиш ҳажми ҳам тобора ўсиб бормоқда. Бу эса товарларнинг экспорти ва импорти жараёнида божхона назорати учун сарфланадиган вақтни янада қисқартиришни тақозо этади.
“Бекобод” темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Айни шу жиҳатдан келиб чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар доирасида божхона постларини йирик ҳажмли инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, темир йўл чегара божхона постларини юк поезди вагонларини бир неча дақиқада сканер қилиш имконини берадиган замонавий қурилмалар билан жиҳозланаётганлиги нафақат инвестицион муҳит жозибадорлигига хизмат қилади, балки, тобора ривожланаётган Ўзбекистон Хитой алоқаларининг мустаҳкам ифодасини ҳам англатади.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси божхона постлариХитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозланмоқда.

Ана шундай инспекцион-кўрик мажмуаларидан бирини Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Бекобод” темир йўл чегара божхона постига  ўрнатиш ишлари ўз якунига етди. Шу муносабат билан мазкур постда инспекцион-кўрик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, чет эллик мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Унда инспекцион-кўрик мажмуасини ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад  контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хавфни бошқариш  тизими орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш боробарида, экспорт ва импорт жараёнларини янада тезлаштиришдан  иборат эканлигини таъкидланди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой давлатлари орасидаги  мустаҳкам алоқаларнинг натижаси бўлгани қайд этилди.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, йиғилганлар  инспекцион-кўрик мажмуаси билан яқиндан танишиб, унинг имкониятлари, иш самарадорлиги бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

 Аҳамиятлиси, эндиликда божхоначилар мазкур техника ёрдамида катта ҳажмли транспорт воситалари ёки контейнерлар ичидаги товарларнинг жойлашган шаклини кўриш имкониятига эга бўлишади ва юкнинг декларацияда кўрсатилганлигига мослиги назорат қилинади.

Таъкидлаш жоизки, республикамиздаги 18 та божхона постларида инспекцион курик мажмуалари ишга тушган. Улардан 11 таси йирик автотранспорт воситаларини сканер килиш учун мўлжалланган булса, 7 таси темир-йул чегара-божхона постларига ўрнатилган.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

25.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг