Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхон карамлари “соддалаштирилган божхона йўлаги” орқали Россияга экспорт қилинмоқда
659
2017 йил давомида Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан қўшни давлатларга оид 21 та олий даражадаги ташрифлар, 60 дан ортиқ давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари билан учрашувлар ўтказилганлиги натижасида 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришилди.
Сурхон карамлари “соддалаштирилган божхона йўлаги” орқали Россияга экспорт қилинмоқда

Ана шундай ҳужжатлардан бири - Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ўртасида “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тўғрисида битимдир.

Айтиш керакки, ушбу битим Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрел кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида ўзаро манфаатли бир қатор келишувларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган ҳамда 2017 йил 12 апрелда “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2885-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Бугунги кунга келиб бу борадаги имтиёз ва қулайликлар давлатлар ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилаётганлиги қувончли ҳол албатта.

Мазкур битим шартларига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда, қабул қилувчи мамлакатда товарлар божхона кўригидан озод қилиниши белгиланган. Яъни, мамлакатимиздан экспорт бўлаётган мева-сабзавотлар Ўзбекистон боожхонаси кўригидан ўтгач, Россия Федерал божхонаси томонидан божхона кўриги амалга оширилмасдан, келтирилган маҳсулотлар ҳужжати тез фурсатда расмийлаштирилади, холос. Бу эса, юртимиздан келтирилган мева-сабзавотларнинг сифати ва таъмига таъсир кўрсатмасдан, тез фурсатларда Россиянинг бозорлагига чиқиш имкониятини яратади. Мазкур битимнинг 1-моддасига кўра, томонлар ўзаро ахборот алмашув орқали “Соддалаштирилган божхона йўлаги”дан фойдаланадиган юридик шахслар рўйхатини божхона қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаган тадбиркорлик субъектлари орасидан шакллантириб оладилар. 

Ушбу шакллантирилган рўйхатда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фаолият олиб бораётган “Сурхон олтин меваси” агрофирмаси ҳамда Ангор туманидаги “ANGOR GOLDEN FRUITS” маъсулияти чекланган жамиятлари борлиги Сурхон воҳасининг экспорт салоҳиятини ошишига замин яратади. “ANGOR GOLDEN FRUITS” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Феруз Бахриевнинг таъкидлашича, яратилган қулайликлар самараси натижасида 2017 йил давомида 65 минг АҚШ долларидан кўпроқ миқдоридаги Сурхондарёда етиштирилган карам маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт қилинган.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, яратиб берилаётган бундай имкониятлардан тўғри фойдаланган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалдаги божхона қонун хужжатлари талабларига оғишмай амал қилиши келажакда Битим доирасида “Соддалаштирилган божхона йўлаги”дан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишга замин яратиб беради. 

Н.Чориев,

божхона хизмати катта лейтенанти

9.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг