Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фахрийлар - ҳамиша ҳурмат ва эъзозда
256
Ёш ходимларни тарбиялашда божхона органлари фахрийларининг ўрни катта. Негаки ёшлар кекса авлод кўрсатган жасорат ва қатъийликдан намуна олиб камол топади, уларнинг касбий маҳоратидан тажриба оширади.
Фахрийлар - ҳамиша ҳурмат ва эъзозда

Шу маънода, Жиззах вилоят божхона бошқармасида “Фахрийлар – ҳамиша ҳурмат ва эъзозда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир божхона соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган кекса авлод вакиллари иштирокида ўтказилиб, унда ёш ходимлар ва фахрийлар ўртасида ўзаро самимий руҳдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳнат фахрийлари ўзларининг кўп йиллик меҳнат фаолиятлари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, аввалги ва ҳозирги замонавий божхона тизимини таққослаб, бу борада ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Қолаверса, ёш ходимларга ўз касбига фидойи ҳамда ҳалол бўлиш лозимлиги борасида ҳам ўзларининг тавсия ва маслаҳатларини беришди.

Айтиш жоизки, фахрийларнинг соҳада тўплаган бой касбий тажрибалари ёшларнинг бугунги фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, ёш ходимларда маънавий-ахлоқий фазилатларни, юртга ва касбга садоқат туйғуларини шакллантиришда уларнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис ҳам ўтказилган ушбу давра суҳбати ёш ходимлар учун фойдали ва мазмунли бўлди дейиш, мумкин.

29.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг