Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Китоб - азиз ва бебаҳо манба” – Жиззахда ўтказилган китоб ярмаркаси шу мавзуга қаратилди
86
“Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр – мингни”. Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур айтган ушбу ҳикматли сўзлар ҳозирги глобаллашув замонида ҳар биримизни доимо ақл-идрок, ҳамжиҳатлик шу билан бирга илму-маърифат асосида яшашга ундайди.
“Китоб - азиз ва бебаҳо манба” –   Жиззахда ўтказилган китоб ярмаркаси шу мавзуга қаратилди

Шу боис ҳам бугун мамлакатимизда божхона соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар замирида етук билимли, юксак маънавиятли ходимларни тайёрлаш каби эзгу мақсад мужассам.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган китоб ярмаркаси ҳам шулар жумласидандир. Ярмаркада ходимлар билан бирга Жиззах вилояти Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, вилоятдаги таниқли шоирлар ҳам иштирок этиб, китобнинг ижобий томонлари, унинг инсон маънавиятига таъсири ҳақида тўхталиб ўтишди.

Жисмонан бақувват, ақлан етук, юксак маънавиятли баркамол шахс юртнинг ишончли қалқонидир. Шундай экан, ходимларнинг нафақат жанговар шайлиги, балки маънавий билимини юксалтириш ҳам жуда муҳим вазифадир. Тадбир давомида бу жиҳатлар алоҳида тилга олинди.

Касбга оид, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти, оила ва кичик ёшдаги болаларга хос бўлган жуда кўплаб турдаги қизиқарли китоблар сотувга қўйилган ярмаркада ходимлар ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилишди.

Таъкидлаш жоизки, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда, ватанпарлик туйғуларини шакллантиришда ҳамда юртга садоқатли бўлишда маънавий озуқа, яъни китобнинг катта ҳиссаси бор. Ушбу жиҳатларни китобхон онгига сингдиришда эса ўтказилаётган бу каби китоб ярмаркалари муҳим аҳамият касб этади.

29.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг