Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция тараққиёт заволи
501
Коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.
Коррупция тараққиёт заволи

Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йила Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлиниб, 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Аммо бу қабул қилинган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун аввало кенг жамоатчиликда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг маслагига айланиши керак.

Навоий вилояти божхона бошқармасида  ўтказилган навбатда учрашув ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Учрашувда Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судяси С.Болтаев иштирок этиб, шахсий таркибга Жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган коррупция жиноятлари, жиноятни содир қилган мансабдор шахслар, уларга нисбатан қўлланилган жазолар ҳақида, божхона ходимлари иштирокида Жиноят ишлари бўйича масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, 2018 йилда коррупция ҳолатлари бўйича вилоят судларида кўриб чиқилган жиноят ишлари, уларга нисбатан қўлланилган жазолар бўйича батафсил маълумот келтириб ўтилиб, бу каби нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг