Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар бир мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмоқда
1302
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ҳар бир мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

Тадбирда, давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар билан бирга, бошқармага жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳақида ҳисобот берилди.

Қайд этилганидек, бошқармага 2018 йил давомида жами 85 та мурожаатлар келиб тушган ва мурожаат муаллифларига белгиланган муддатларда жавоб хатлари юборилган.

Мурожаатларнинг 47 таси жисмоний шахслардан, 38 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, 14 таси ёзма, 21 таси электрон ва 50 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этади.

Шунингдек, мазкур мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида Қонуни, Давлат божхона қўмитасининг тегишли буйруқ ва Ҳайъат қарорларида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, ўрганишлар амалга оширилиб, бошқарманинг хизмат йиғилишларида муҳокама қилинган.

Тадбирда, бошқармага жорий йил 16 январь куни фуқаро Т.Н. томонидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис А.Х.дан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентига почта орқали йўлланган мурожаати муҳокама қилинди.

Тадбирда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолияти билан боғлиқ айрим мурожаатлар танқидий кўриб чиқилди ва уларнинг мазкур мурожаатларда билдирилган ҳақли эътирозлардан тўғри хулоса чиқаришлари, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсатни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда тадбиркорларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорларнинг қимматли вақтини олмаслик, ортиқча сарф-ҳаражатларга божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини тезкорлик билан амалга ошириш, мурожаатларига ўз вақтида тушунтиришлар бериш  юзасидан топшириқлар берилди.

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг