Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Темур тузуклари” билимдонлари аниқланди
510
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишини, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий билимларини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Темур тузуклари” викторинаси ташкил этилди.
“Темур тузуклари” билимдонлари аниқланди

Викторинада ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган хизматчиларидан иборат жами 6 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз кечган бахсларда жамоаларнинг иштироки ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Мусобақада ўзларининг билимдонлигини муносиб тарзда намоён қилган Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармасининг “Божхоначилар” жамоаси фахрли 2 ўринни эгаллади.

Ўйин якунида ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совринлар билан тақдирландилар.

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг