Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-АЭРО” ИБКда профилактик тадбир бўлиб ўтди
678
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятига қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Тошкент-АЭРО” ИБКда профилактик тадбир бўлиб ўтди

Таъкидлаш жоизки, маърузада тилга олинган кўплаб мақсад ва вазифаларни амалга оширишда давлат божхона хизмати органларидан ҳам катта масъулият талаб қилинади.

Хусусан, ходимлар  ўртасида коррупция ва бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини янада оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Профилактик мазмундаги давра суҳбати шаклида бўлиб ўтган тадбирда Сирғали тумани Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси Ш.Юлдашев ҳам иштирок этиб, мавзу юзасидан атрофлича маъруза қилди.

Тадбир давомида ходимларга коррупция ҳолатлари  ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини суистеъмол қилишлари нафақат божхона тизими, балки бутун мамлакат имиджига қанчалик салбий таъсир кўрсатиши, божхоначи деган номнинг қанчалик поймол қилинишига олиб келиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ходимларнинг бундай ҳолатларга асло йўл қўймаслиги ва хизмат вазифаларини бажариш мобайнида фуқароларга ҳам ўз ваколатлари доирасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида тушунтириш ишларининг олиб борилиши мазкур иллатга қарши курашда самарадорликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида тадбир қатнашчилари томонидан берилган мавзуга доир саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Шу ўринда юртдошларимиз божхона соҳасида турли қонунбузарлик ҳолатларига дуч келишганида  Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли  ишонч телефонига хабар беришлари мумкинлиги, хабар берган шахснинг сир тутилиши кафолатланиши эслатиб ўтилди.

 

“Тошкент-АЭРО” ИБК

Ахборот хизмати

30.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг