Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхоначилари мактабда аҳоли билан учрашди
1026
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта таълим мактабида билан “Навоий” чегара-божхона пости яқинида яшовчи ахоли ва маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти божхоначилари мактабда аҳоли билан учрашди

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  463-сонли қарорининг мазмун моҳиятига қаратилди.

Очиқ мулоқотда тумандаги “Истиқлол”, “Чувалачи” ва “Ширин” маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштироқ этди.

Тадбирни очар экан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Чориев мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қонунга итоаткор фуқаролар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, берилган имтиёзларни суистеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда жисмоний шахслар томонидан  Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида қаблу қилинганлигини таъкидлади.

Мазкур қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди.

Товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормаларини жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси чегарасининг ўтказиш пунктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади.

Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белгига асосланишади.

Қарорнинг иловасида қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Йиғилишда ушбу талаблар божхона пости орқали ҳаракатланадиган барча ҳайдовчилар ва фуқароларга тушунтирилиб, ушбу қарор ижросини тўлиқ ва  тўғри таъминлаш ҳар бир божхона ходимининг вазифаси ва  бурчи эканлигини, ушбу масалага ҳар бир ходим виждонан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.

Қарор билан белгиланган меъёрлардан божхона пости ходимлари томонидан таъмагирлик ва бошқа шахсий мақсадларда фойдаланилиши ҳолати аниқланганда, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг туну-кун ишлаб турган (0-371) 235-07-61 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Тадбирда ички истеъмол бозорини кафолатли ҳимоялаш, республика ҳудудига ноқонуний равишда товарларни олиб кирилишини, уларни ички бозорларда сотилишини ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ҳом-ашё ресурсларини республика ташқарисига чиқариб юборилишини, уларни нарҳ-наволарини кескин кўтарилишини бартараф қилиш борасида ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва маҳаллий хокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизинқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг