Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимларининг оила аъзолари иштирокида коррупцияга қарши тадбир бўлиб ўтди
469
Коррупцияга қарши олиб борилаётган курашда давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда ижтимоий институт саналмиш оила ва маҳаллаларнинг ўзаро ҳамкорлиги жуда муҳим саналади. Шунинг учун ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ходимларнинг ота-оналари билан бир қаторда уларнинг турмуш ўртоқлари ҳам иштирок этишди.
Бухорода божхона ходимларининг оила аъзолари иштирокида коррупцияга қарши тадбир бўлиб ўтди

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Д.Салимов, ходимларнинг яқинлари билан бирма-бир танишиш асносида, порахўрликнинг жамиятимиз тараққиёти кушандаси эканлигини таъкидлаб, унга қарши курашда бир тан-у бир жон бўлишга чорлади.

Шунингдек, йиғин давомида нафақат маърузалар қилинди ҳамда божхоначиларнинг оила аъзолари сўз олишиб, ўз фарзандлари тарбиясида бундан кейин ҳам порахўрликка мойиллик каби салбий иллатларнинг шаклланмаслиги ва намунали ходим бўлиб, юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда ўз ҳиссаларини қўшишларига ваъда беришди.

Энг муҳими шу куни, божхона мутасаддилари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкам бўлиб, келгусида ҳам бу каби учрашувларни тез-тез ташкиллаштиришга келишиб олинди. Зеро, порахўрликка қарши курашда жамиятимизнинг ҳар бир бўғини тенг даражада масъулдир.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг