Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
467
Наманган вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда божхоначилар билан бир қаторда Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг ижодий гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича суди судяси Санобар Мамадалиева иштирок этишди.
Наманганда “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов очиб бериб, бугунги кунда божхона органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида  ҳамда йиғилишнинг асосий мақсади – шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятларни олдини олишга қаратилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида сўз олганлар, ушбу жиноятнинг келиб чиқиши ва оқибатлари тўғрисида шунингдек, бу иллатга қўл урган инсонларнинг тақдири, уларнинг афсус ва надоматлари ҳақида жонли мисоллар билан келтириб ўтишди.

Учрашув якунида тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди. Шу билан бирга тадбир ташкилотчилари томонидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли  ишонч телефонлари эслатиб ўтилиб, қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши алоҳида таъкидланди.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг