Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – устувор вазифа
474
Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
Коррупцияга қарши кураш – устувор вазифа

Шу нуқтаи назардан ҳам, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлиниши, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди.

Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил 2 февралда давлатимиз раҳбарининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Бошқарув тартибига қарши жиноятлар”, ушбу жиноятларнинг содир этилиши билан боғлиқ объектив ва субъектив сабабларга кенг тушунча бериш мақсадида бошқарма шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда, Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг судяси Ш.Раззақов иштирок этиб, ходимларга Жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган коррупция жиноятлари, жиноятни содир қилган мансабдор шахслар, уларга нисбатан қўлланилган жазолар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, 2018 йилда коррупция ҳолатлари бўйича вилоят судларида кўриб чиқилган жиноят ишлари, уларга нисбатан қўлланилган жазолар бўйича ҳам маълумот келтирилиб, бу каби нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича ўз тавсияларини билдириб ўтди.

Ўтказилган бу каби тадбирларнинг аҳамияти шундаки, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, чек қўйишга, унинг оқибатларини ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлайди.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг