Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар фаолиятимиз кўзгуси!
227
Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам бугунги кунда фуқаролар мурожаатини кўриб чиқиш, божхона органларининг фуқаролар олдидаги масъулияти, уларни рози қилиш ва дарди билан яшаш куннинг долзарб масалаларидан бири этиб белгилаб олинган.
Мурожаатлар фаолиятимиз кўзгуси!

Муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда” деган гаплари божхоначилар учун дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларни Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ҳам кўриш мумкин. Ўтган 2018 йил мобайнида бошқармага юридик ва жисмоний шахслар томонидан жами 542 та  мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатлар тўлалигича ўз ечимини топиши таъминланди. Жорий йилнинг январь ойи мобайнида эса мурожаатларнинг сони   12 тани ташкил этди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси тегишлилигига кўра бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган бўлса, қолган 10 таси бошқарма томонидан холисона кўриб чиқилиб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши таъминланди.

1.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг