Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган “яма” фаолиятига чек қўйилди
867
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида сифатсиз, қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
 Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган “яма” фаолиятига чек қўйилди

Натижада, Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С ўзига тегишли бўлган омборхонада 4750 литр қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра мазкур санитария-гигиена талабларига мутлақ жавоб бермайдиган омбордаги сифатсиз ёғнинг умумий қиймати 57,5 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг