Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
836
Давлат божхона қўмитасининг божхона институтида сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Aлишер Навоий таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Божхона институтида Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Йиғилишда институт бошлиғи В.Ё.Эргашев сўзга чиқиб, буюк шоирнинг бўлғуси божхоначиларнинг маърифатини юксалтиришдаги аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигига алоҳида урғу берди.

Шундан сўнг, тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди Акромжон Деҳқонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира  Фароғат Худойқулова сўзга чиқиб божхона институти тингловчиларига Алишер Навоий  ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди.

Қизиқарли маърузадан сўнг, божхона институти курсантлари томонидан тайёрланган Алишер Навоий ғазалларидан иборат саҳна кўриниши намойиш этилди. Баҳру байтларга уланиб кетган саҳна кўриниши барчага хушкайфият улашди.

4.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг