Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир
1041
Ҳозирги вақтда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.
Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гаровидир

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи Р.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича катта мутахассиси Ф.Ибрагимовлар иштирок этиб, коррупция иллати давлат хавфсизлигига қай даражада таҳдид солаётганлиги, бу жиноятнинг оқибати нима билан якунланиши ҳақида аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди.

Тадбирда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими К.Хайдаров сўзга чиқиб, бу каби йиғилишлар ходимларнинг ҳуқуқий онгини оширишини, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига асосан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш лозимлиги белгиланганлиги, бу борада божхона бошқармаси томонидан қатор ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади.  

Божхона ходими нафақат давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши, балки ўз хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузулишига йўл қўймаслиги лозимлиги, бу эса ўз навбатида божхона ходимидан чуқур билим ва тажрибани ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини пухта ўзлаштиришни талаб қилиши таъкидланди.

Шунингдек тадбирда божхона органи ходимининг одоб-ахлоқ қоидалари, унинг ҳуқуқий асослари, ходимнинг хизмат бурчи ва жавобгарлиги тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

 

4.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг