Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Катта миқдордаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
584
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қонунбузарлар томонидан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Катта миқдордаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, божхоначилар томонидан Хитойдан келган ва шаҳардаги омборлардан бирида сақланаётган оёқ кийим тагликлари назоратдан ўтказилди.

Текширув вақтида аниқланишича, ҳужжатларда кўрсатилган товарлардан ортиқча бўлган ва яширин тарзда сақланаётган 2400 жуфт болалар оёқ кийими, 57 525 жуфт аёллар шиппагининг таг қисми ва 72 348 жуфт аёллар шиппагининг устки қисми борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний сақланаётган товарларнинг умумий қиймати 2 миллиард 647 миллионни ташкил қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

6.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг