Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарларнинг ниятини божхоначилар пучга чиқарди
552
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент халқаро аэропорти” орқали товар-моддий бойликлари, хусусан, дори воситаларини ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Қонунбузарларнинг ниятини божхоначилар пучга чиқарди

Хусусан, “Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар М.Х., М.У. ва М.З лар яшил йўлак орқали ҳаракатланаётганда божхоначилар томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаролар томонидан яширин тарзда олиб ўтилаётган жами 325 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

катта инспектори

7.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг